Бош саҳифа

“Ёзги таътилни спорт билан ўтказамиз”

P1040289Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрсида”ги ПҚ-3031-сонли Қарори ҳамда Ҳалқ таълими вазирлигининг 2017 йил 3 июндаги 189-сонли буйруғига асосан Наманган вилоят Ҳалқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Ёзги таътилни спорт билан ўтказамиз” шиори остида спортнинг 11 тури бўйича жорий йилнинг 2-15 август кунлари 3 - вилоят биринчилиги ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу режага асосан 3 - вилоят биринчилигида жами 422 нафар спортчи ёшлар (шундан 181 нафари қизлар) иштирок этиши белгиланган. Мусобақа жадвалига асосан жорий йилнинг 2 август куни спортнинг Енгил атлетика тури бўйича Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида дастлабки 3 – вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди. Ушбу мусобақада жами 30 нафар спортчилар иштирок этди, шундан 13 нафарини қизлар ташкил этди. Мусобақа иштирокчиларига Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Наманган вилоят

минтақавий бўлими томонидан эсдалик соқғалари тақдим этилди.

 

            Шунингдек август ойининг қолган кунларида қуйидаги спорт турларидан мусобақалар ўтказилади:

03.08.2017 йил – Волейбол (ўсмирлар). Уйчи туман 1-БЎСМ спорт залида.

                          Стол тенниси. Чуст туман БЎСМ спорт залида.

04.08.2017 йил – Гандбол (қизлар). Косонсой туман БЎСМ спорт залида.

05.08.2017 йил – Сузиш. Наманган шаҳар “Ёшлик” сузиш ҳавзаси.

08.08.2017 йил – Баскетбол (қизлар). Наманган шаҳар “Ёш куч”         ўйингохининг спорт мажмуасида.

09.08.2017 йил – Кураш. Наманган шаҳар якка кураш спорт турига ихтисослашган спорт мактабида.

                           Футбол. “Навбаҳор-Умид” БЎФМ футбол майдонида.

10.08.2017 йил - Волейбол (қизлар). Янгиқўрғон туман 1-БЎСМ спорт мажмуасида.

11.08.2017 йил – Гандбол (ўсмирлар). Учқўрғон туман БЎСМ спорт залида.

Бадиий гимнастика. Наманган шаҳар гимнастика спорт   турларига ихтисослашган   БЎСМда (Кичкинтой боғи)

12.08.2017 йил – Шахмат. Наманган шаҳар “Шохрух” спорт клубда.

14.08.2017 йил – Баскетбол (ўсмир). Уйчи туман 1-БЎСМ спорт мажмуаси.

                           Шашка. Наманган шаҳар “Шохрух спорт клубида.

 

 

“Ёшлик” ЖТСЖ Наманган вилоят                                                              

Минтақавий бўлими раис ўринбосари                                              Ш.Ахмедов

Manzil

Namangan shahri, Do'stlik shox ko'chasi, 3-kichik tuman, 160115

(8-369) 232-61-15

 (8-369) 232-19-84

Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

 

Statistika