Наманганда Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди






Наманганда Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди 0Наманганда Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди 1





Наманган шаҳридаги вилоят маданият саройида 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда вилоят секторлари раҳбарлари, таълим тизими мутасаддилари, ўқитувчи ва мураббийлар, ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тантатанли маросимда сўзлаган нутқи онлайн тингланди. Давлат раҳбари йиғилганларни айём билан табриклади.
Ўқитувчи ва мураббийлар байрами муносабати билан имзоланган фармонга мувофиқ, халқимизнинг озодлиги ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида фидокорлик кўрсатиб, миллий таълим ва тарбия тизимини яратишга беқиёс ҳисса қўшган Абдулла Авлоний, Маҳмудхўжа Беҳбудий ва Мунавварқори Абдурашидхонов “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирлангани маълум қилинди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда янги Уйғониш даври, яъни учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш асосий мақсад қилиб белгиланганини таъкидлади.
—Буюк аждодларимизнинг бетакрор ва ноёб илмий-маънавий мероси биз учун доимий ҳаракатдаги ҳаётий дастурга айланиши керак, — деди Президент. — Бу ўлмас мерос ҳамиша ёнимизда бўлиб, бизга доимо куч-қувват ва илҳом бағишлаши лозим. Авваламбор, миллий таълим тизимини ана шундай руҳ билан суғоришимиз керак.
Давлат раҳбарининг нутқи якунланганидан сўнг вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов сўз олди. У ўз чиқишида йиғилганларни, улар орқали барча устоз ва мураббийларни байрам билан қутлади.
Байрам муносабати билан 30 нафардан ортиқ таълим тизими ходимларига вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.





Yangilik haqida qisqacha:
Наманган шаҳридаги вилоят маданият саройида 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
10:01

TAKLIFLARINGIZNI BIZ BILAN BO`LISHING